Андижонда

ХАЙРИЯ ФОНДИНИНГ ДОРИ-ДАРМОНЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ


01.06.2023   224

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш, кам таъминланган фуқаролар саломатлигига қайғуриб келади. Шунингдек, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш аҳолининг ночор қатламлари, муҳтож оилалар, ногиронлар ва ёлғиз кексалар учун аниқ йўналтирилган ижтимоий муҳофаза тизимини яратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб–қувватлашникучайтириш, тиббий, болалар муассасаслари моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш мақсадларини амалга ошириб келмоқда.

Айни кунларда фонднинг тиббий-ижтимоий патронажбригадасижойлардагисоғлиқнисақлаш бирлашмаларимутахассисларибилантиббий кўриклар ўтказиб, аниқланган хасталиклар бўйича беминнат бепул дори-дармонлар тарқатиб келаётир. Бу эса ўз навбатида аҳоли ўртасида касалликларга қарши курашишга, хасталикларни олдини олишга, соғлом ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, 34241-сонли ҳарбий қисмда ташкил этилган навбатдан ташқари бепул тиббий кўрик давомида мудофаа соҳаси ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг саломатликлари яна бир бор текширувдан ўтказилди. Дори-дармон, шифобахш гиёҳлардан тайёрланган витаминлар тарқатилди.

-Албатта, бизга қилинаётган мурожаатлар ҳам кўп, - дейди “Соғлом авлод учун” хайрия фонди вилоят минтақавий филиали директори ГулнаҳорАбдуллаева. - Тиббий-ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш учун имкон қадар ҳар бир мурожаат ўз ўрнида самарали бартараф этилиб келинмоқда. Фонднинг яна бир хайрли мақсади билан кам таъминланган оилаларнинг имконияти чекланган, турли хасталиклардан азият чекаётган фарзандлари вилоятболалар кўптармақлитиббиётмарказининг бўлимларида соғломлаштирилмоқда, юрак нуқсони бўйича жарроҳлик амалиётлари ўтказиб берилмоқда.

Айни шундай тадбирларнинг галдагиси бугун Қўрғонтепа туманидаги чегара ҳудудларда олиб бориляпти. Маҳаллалардаги аҳолининг кам таьминланган, ногиронлиги бор ҳамда мурувватга муҳтож оилалар вакилларига хайрия дори-дармонлари, кўзойнаклар, қуритилган ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда.

Зилола РАҲМОНОВА