Андижонда

Хитой компанияси вакиллари “Асака” газ тўлдириш шохобчасини модернизатсия қилиш бўйича ўрганиш ўтказдилар


11.09.2025   67

Бугунги кунда ҳар бир соҳада бўлгани каби газ соҳасини рақамлаштириш ишлари жадал ривожлантирилмоқда. “E-gaz” дастурининг татбиқ этилиши ваFaceID тизимидан фойдаланиш кабилар суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнларини тезкор, шаффофлик билан коррупсиядан холи ҳолда ишлашга имкон яратмоқда.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раиси М.Ходжаев ташаббуси билан газ тўлдириш шохобчасига ҳам рақамлаштириш ва автоматлаштириш тизими жорий этилмоқда. Бунда “Асака” газ тўлдириш шохобчаси қайтадан модернизатсия қилиниб, газ тўлдириш жараёнлари бир неча ўн баробарга оширилади ва аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб беришгаимкон яратилади.

Ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш юзасидан Хитойнинг “Tianjin Changlong Hongye Gas Equipment Co., Ltd” ҳамда “Shandong Kerui Oil and Gas Equipment Co., Ltd” компаниялари ўртасида вакиллари “Асака” газ тўлдириш шохобчасида ўрганиш ўтказдилар.

“...Мазкур учрашувлар мобайнида суюлтирилган газ таъминоти соҳасида автоматлаштириш ва рақамлаштириш технологияларини жорий этиш, мавжуд иншоотларни модернизатсия қилиш ҳамда техник аудит ўтказиш масалалари муҳокама қилинди, - дейди “Ҳудудгазтаъминот” АЖнингСуюлтирилган газ иншоотларини ишлатиш бошқармаси бошлиғи Сардорбек Собиров. – Ҳамкорларимиз билан ўрганиш вақтида барча техник имкониятлар, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳудудлари ва масофалари, газни тўкиб олиш ва уни етказиш учун қилиниши керак бўлган барча ишлар тўла ўраниб чиқилмоқда..”

Жараёнда газ тўлдириш шохобчасининг модернизатсия қилиш бўйича имкониятлар кўриб чиқилди ва таклифлар тайёрланди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати