Етти иқлим

ХИТОЙДА ДУНЁДАГИ «ЭНГ БУРАМА» ОСМОНЎПАР БИНО ҚУРИЛДИ


12.09.2022   231

Хитойнинг Чунцин шаҳрида офислар учун мўлжалланган Dance of Light («Ёруғлик ўйини») осмонўпар биноси фойдаланишга топширилди.

Баландлиги 180 метрли ва 39 қаватдан иборат ушбу бино шаҳарнинг Цзянбей туманида жойлашган.

Фасади бурама шаклдаги бинони Aedas меъморчилик студияси лойиҳалаштирган. Студия маълумотига кўра, бинонинг ҳар бир қавати 8,8 даражагача «буралиш бурчаги»га эга — яъни дунёдаги шу каби исталган бинога нисбатан анча кўп буралган.

Бинонинг 34 қавати офислар учун ажратилган, қолган бешта этажи конференц-заллар ва тадбирлар учун мўлжалланган. Баланд бинога туташ пастки блокда ресторан ва кафелар бор.