Етти иқлим

Хитойда оила қураётганлар сони рекорд даражада қисқарди


13.06.2023   799

Хитой Фуқаролик маъмурияти вазирлигининг маълум қилишича, 2022 йилда 1,4 миллиард кишилик мамлакатда 7 миллионга яқин расмий никоҳ тузилган. Мамлакатда оила қурганлар сони доимий равишда камайиб бормоқда.

7 миллион сўнгги 37 йилдаги рекорд паст кўрсаткич, деб ёзади “Российская газета”. Худди шу даврда ажримлар сони 2 миллиондан ошди.

Хитойда деярли 13,5 миллион никоҳ қайд этилган 2013 йилдан бери уларнинг сони камаймоқда. Демография мутахассиси Дун Юй Чжэн ҳисоботда хитойлик ёшлар 27 ёшдан кейин оила қуришни афзал кўришини тушунтирди.

Замонавий Хитой жиддий демографик муаммоларга дуч келмоқда. Мамлакатда гендер номутаносиблиги мавжуд. 1970-йилларда жорий этилган бир бола сиёсати туфайли мамлакат аҳолиси қариб бормоқда.

Ёшлар карьера, шахсийуй-жойолишвабошқамасалаларбилан банд.

Хитойлик аёлларнинг турмушга чиқиш истаги эркакларникидан паст. Сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисмидан кўпи стрессли ўқиш ва иш туфайли уларда шахсий муносабатлар учун “вақт ва куч” йўқлигини айтишди.

Ўтган йили Хитой аҳолиси 60 йил ичида биринчи марта камайиб, 1,4 миллиардга етди.