Хонобод шаҳрида замонавий «IT-шаҳарча» фаолият бошлади
03.07.2026 9
Кампироввотмаҳалласида замонавий «IT-шаҳарча»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Йилига 400 нафардан зиёд ёшларни қамраб олувчи мазкур мажмуада 5–11-синф ўқувчилари учун рақамли технологиялар ҳамда хорижий тиллар бўйича бошланғич билимларни бепул эгаллаш имконияти яратилди.
Ушбу таълим масканида компютер саводхонлиги, дастурлаш, сунъий интеллект, робототехника, график дизайн ва инглиз тили йўналишларида бепул курслар ташкил этилган. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мажмуада сўнгги русумдаги жиҳозланган кутубхона, шахмат тўгараги ҳамда шинам коворкинг зоналари ишга туширилди.
Замонавий билимларни эгаллаш иштиёқида бўлган ёшлар «IT-шаҳарча»да таҳсил олишлари мумкин.
