Андижонда

ХОНОБОДДА СОЙИБ ХЎЖАЕВ ТАВАЛЛУДИНИНГ112 ЙИЛЛИГИ ҲАМДА СЎЛИМ ШАҲАРНИНГ 50 ЙИЛЛИГИ МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ


05.05.2022   1466

Хонободда марҳум санъаткор, сўз устаси Сойиб Хўжаевнинг 112 йиллиги ҳамда сўлим шаҳарнинг 50 йиллиги байрами муносабати билан фестиваль ташкил этилди. Тадбир аввалида вилоятимизнинг турли ҳудудларидан таклиф этилган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, санъат шайдолари ва ёшлар карнай-сурнай садолари остида байрамона кутиб олинди.

Меҳмонлар Хонобод шаҳрида амалга оширилган янги лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари билан атрофлича танишдилар. Зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштирилди. Шунингдек, тадбир давомида палов кўрик танлови, спорт мусобақалари ўтказилиб, иштирокчи ва ғолиблар муносиб тақдирландилар. Афсона дам олиш масканидаги аския кечасида сўз усталари ва санъаткорларнинг чиқишлари барчага ҳуш кайфият улашди.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.