Андижонда

ХОНОБОДЛИКЛАРГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ОНЛАЙН ТИЗИМ АСОСИДА ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА


26.04.2023   275

“Фозилмон” маҳалласи шаҳарнинг Хонтоғ ёнбағирларида жойлашган сўлим гўзалардан бири. Бугун мазкур маҳалладаги 734 та истеъмолчини “Хонободшаҳаргаз” газ таъминоти филиали мутахассислари бир маромда газ билан таъминлаб келмоқдалар. Маҳаллага жорий йил бошидан бери 34 тоннадан зиёд газ етказиб берилган бўлиб, белгиланган режа амалда 105 фоизга бажарилмоқда.

“Хонобод шаҳримизда 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 8 минг 381 нафар аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Йил бошидан бери аҳолига 400 тоннадан зиёд газ етказиб берилган, - дейди “Хонободшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими муҳандиси Илҳомжон Болтабоев. – Суюлтирилган газ тарқатишда эътиборимизни, энг аввало, онлайн тизим орқали етказиб беришга қаратганмиз. Зеро, Андижон вилоятида суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими ҳам айнан бизни шаҳримиздан бошланган эди. Ҳозирда барча истеъмолчиларимиз ана шу тартибда газни олмоқдалар. Бунда нақд пулнинг йўқлиги, газни ўз вақтида келиши аҳолини хурсанд қилмоқда...”

Барча истеъмолчилар суюлтирилган газни онлайн тартибда олмоқдалар. Хусусан, назорат тарозилардан ўтказилган ҳолда ID карталар орқали газ тарқатилмоқда.

“Бизда карта орқали газ олиш 3 йил аввал йўлга қўйилган. Ўртача ҳар 35-37 кунда газимиз келади. Аёлим ҳам қийналмайди, доим уйга келсам иссиқ овқат, чой тайёр. Бўшаган вақтларда баллондан қандай фойдаланиш бўйича йўл-йўриқлар бериб кетишяпти. Ўтган сафар баллонни ошхонадан ташқарига қўйиш кераклиги ҳақидла айтишганди. Мана тавсиясига қулоқ тутиб, шундай қилди. Бундай ўйлаб қарасам, газдан хавфсиз фойдаланаман экан, бу эса оилам тинчлиги ва хотиржамлигига асос бўлади”, - дейди “Баҳор” кўчаси 12-уйда яшовчи истеъмолчи Тожиддин Расулов.

Шунингдек, газ тарқатилиш жараёнларида ҳам суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидалари ҳақида тушунча ва тавсиялар берилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати