Етти иқлим

HONOR ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ПАРАЛЛЕЛЬ ИМПОРТ ОРҚАЛИ РОССИЯГА СМАРТФОН ОЛИБ КИРИШДА КЕЛИШУВГА ЭРИШДИ


03.07.2022   282

Хитой компанияси Арманистон, Грузиядан ҳамкорлар изламоқда ва Ўзбекистонда параллел импорт ёрдамида Россияга смартфонлар олиб кириш бўйича келишувга эришган.

Аввал Huawei’га тегишли бўлган Хитойнинг Honor смартфонлар ишлаб чиқарувчиси қурилмаларни Россияга расмий етказиб беришни тўхтатди. Компания Ўзбекистон билан параллел импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди.

«Ведемости» нашри манбаларининг хабар беришича, Honor Россия бозорини тарк этиш ҳақида расмий баёнот бермаган, аммо ушбу ишлаб чиқарувчидан қурилмаларни Россияга етказиб бериш март ойида тўхтатилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда Хитой компанияси Арманистон, Грузиядан ҳамкорлар изламоқда ва Ўзбекистонда параллел импорт ёрдамида Россияга смартфонлар олиб кириш бўйича келишувга эришган.

Infoline-analytics компанияси бош директори Михаил Бурмистровнинг тушунтиришича, Хитойдан келган маиший электроника чекловларга дуч келмаса-да, МДҲдаги дистрибюторлар билан ишлаш компанияга санкциялар хавфини камайтириш имконини беради.

Аввалроқ АҚШ Россиянинг «Радиавтоматика» корхонасини санкцияларни четлаб ўтиш саъй-ҳаракатларида «фаол қўллаб-қувватлагани» учун Ўзбекистонда жойлашган Promcomplektlogistic хусусий компанияси ҳам санкциялар рўйхатига киритганди.

Таъкидланишича, Promcomplektlogistic Россиянинг «Радиоавтоматика» корхонаси учун микросхема каби электрон компонентларни етказиб беради. «Радиоавтоматика» эса Россия Мудофаа вазирлигини жиҳозлар билан таъминлайди.