Атрофга назар

ХОРИЖДАН ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ: РЕКОРД ЯНА ЯНГИЛАНДИ


18.07.2022   264

Ўзбекистонда июнь ойидаги хориждан пул ўтказмалари миқдори рекордни янгилаб, 2,34 млрд долларни ташкил қилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,25 мартага кўп.

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг январ-июнь ойларида чет эл давлатларидан пул ўтказмалари миқдори кескин ошди.

6 ой давомида мамлакатга 6,53 млрд доллар пул ўтказмаси келиб тушди. Бу, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 млрд долларга (+96%) кўп дегани.

Қолаверса, валюта айирбошлаш операциялари ҳам кескин кўтарилди. Январь-июнь ойларида банклар аҳолидан 5,66 млрд доллар сотиб олди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,33 млрд долларга (70%) кўпроқ. Биргина июнь ойининг ўзида харид миқдори 1,34 млрдни ташкил қилди.