Атрофга назар

ХОРИЖИЙ КУЗАТУВЧИЛАР АНДИЖОНДА ИШ БОШЛАДИ


08.04.2023   147

Андижонда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Милош Антич ҳамда Маркета Неквидова ўз миссиясини бошлади.

6 апрель куни хорижий кузатувчилар 2-Андижон округ комиссиясига ташриф буюриб, коммиссия раиси қабулида бўлди. Суҳбат округ фаолияти, тайёргарлик жараёнлари ҳақида борди. Ўз навбатида ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, бўлажак реферуендум мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим сиёсий воқеа эканлигини қайд этдилар.

Бугун - 8 апрель куни узоқ муддатли кузатувчилар Милош Антич ҳамда Маркета Неквидова округ комиссиясида бўлишда сўнгра, референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолари ўқувида иштирок этиш таклифини билдирдилар.

Хорижий экспертлар Андижон давлат университети биносида жойлашган 45- участка комиссиясидаги ўқув жараёнларини кузатишди. Ўқув жараёнининг бугунги мавзуси – референдум куни овоз бериш, овозларни санаш тартиб-тамойиллари хусусидаги намунадаги тайёргарлик тадбирларини кузатдилар.

2-Aндижoн oкруг кoмиссияси Матбуот хизмати.