Атрофга назар

ХТВ: МАКТАБЛАР БИР ОЙ ДАВОМИДА ОНЛАЙН ФОРМАТДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАДИ


21.01.2022   680

ССВ таълим муассасаларида ўқишни масофадан ташкил этиш бўйича таклифига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида онлайн шаклда фаолият олиб боришини маълум қилди.

Аввалги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпания телеканаллари ҳамда «Онлайн мактаб» телеграм канали орқали йўлга қўйилади. «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда «Онлайн мактаб» телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

“Фурсатдан фойдаланиб,- дейилади вазирлик хабарида.-

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларининг уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз»,