“Hudud mobile” дастури Андижонда маҳалла газчиларининг манзилли ишлашларига имкон бермоқда
02.03.2026 60
Жўрабек Мамасаидов 13 йилдан буён газ соҳасида меҳнат қилиб келади. Бугун у маҳалла газчиси сифатида Андижон туманидаги “Жаҳонобод” ва “Исломобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 818 та табиий газ истеъмолчиларининг ҳақиқий кўмакчисига айланган.
“...Тизимда маҳалла газчиси сифатида бўлиб ишлашни бошлаганимдан бери аниқ вазифа асосида ишламоқдаман, - дейди Журабек Мамасаидов. – “Hudud Mobile” дастуридан 10 та топшириқ келади. Яна 10 тасини ўзими яратамиз. Кунлик 20 топшириқ билан ўз хизмат вазифамизни бажараяпмиз. Бу эса бизни аниқ манзилла иш ташкил қилишимизда қўл келмоқда...”
Ҳудудда феврал ойи ҳисобида 18 та муаммоли электрон газ ҳисоблаш ускунаси бор эди. Мазкур ЭГҲУларнинг муаммолари ечилмоқда. Ҳисоблагичлар синхрон қилиниб, алоқага чиқмаётганларини қувватлагич ва сим карталари алиштирилмоқда.
“...Ҳозир ҳам “Исломобод” МФЙ “Хўжа” кўчаси 18-уйда яшовчи Эркинжон Тўхтаевнинг ҳисоблагичдаги муаммосини ечдим. Агар ҳисобдонда муаммо бўлмаса, газ ҳажмларини ўз вақтида дастурга узатиб турса истеъмолчида ҳам савол туғилмайди ва хотиржам яшайди. Тўловни ўз вақтида амалга ошириб, юқори қарздорликлар келиб чиқилиши олди олинади...” - , дейди суҳбатдошимиз.
Андижон туманида феврал ойи бошидан бери маҳалла газчилари томонидан 1 438 та алоқасида муаммоси бор электрон газ ҳисоблагичларнинг муаммолари бартараф этилди. Шунингдек, 227 та ҳисоблагич синхрон қилиниб, дастурга 137 минг 219 метр³ газ ҳажмлари киритилди. 521 та ҳисоблагич қайта алоқага чиқарилди ва дастурга 389 минг метр³дан ортиқ газ ҳажмлари ҳисобланди. Табиий газдан ноқонуний ёки қоидабузарлик билан фойдаланган 55 нафар истеъмолчига тегишли тартибдаги далолатномалар тузилиб, 280 минг 724 метр³ газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
