Андижонда

“Hudud mobile” дастури Андижонда маҳалла газчиларининг янада кўпроқ хонадонларга хизмат кўрсатишига имкон бермоқда


18.12.2024   643

Маълумки, газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш баробарида, соҳада “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. Бунда аҳоли ўз мурожаатини маҳаллада ташкил этилган тизим ходимига мурожаат қилиши мумкин. Натижада эса газ таъминот ходими ва истеъмолчи орасидаги масофа янада яқинлашди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимининг афзаллиги шундаки, истеъмолчи энди сарсон бўлмайди, газ билан боғлиқ муаммоси бўлса, маҳалласига бориб, ҳудудга бириктирилган газчи кўмагидан фойдаланади.

Хўжаобод туманидаги “Хидирша”, “Янги ҳаёт”, “Навоий” ва “Сариқамиш” маҳалла фуқаролар йиғини табиий газ етказиб бериш борасида 1-йирик ҳудудга бириктирилган. Ҳудуд устаси Сирожиддин Тўйчиев маҳалла газчиларига ҳамиша ёрдамчи. Юқорида номлари келтирилган маҳаллаларга эса Мансурбек Нодиров маҳалла газчиси сифатида хизмат кўрсатади.

“...Соҳада 7 йилдан бери ишлаб келаман, - дейди Мансурбек Нодиров. – Менга бириктирилган маҳаллалар ўрамида 2 374 та истеъмолчи мавжуд бўлиб, ҳар бир маҳалла раиси ёки еттилиги билан ҳамкорликда ишлаб келмоқдамиз. Онлайн дастур асосида ишлашни бошлаганимиздан бери, ишларимизва вазифаларимиз аниқлашди, вақт тежаляпти, натижада эса янада кўпроқ хонадонларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлаяпмиз...”

“Hudud mobile” дастуридан топшириқ олган М. Нодиров кун давомида берилган вазифаларни бажариш билан машғул бўлди. Бир истеъмолчининг газ ҳисоблаш ускунасидаги сим картани янгисига алиштирган бўлса, яна бир ҳисоблагични қувватлагичини янгилади.

“...Бизни газ ҳисоблагични ҳам қувватлагичида муаммо бор эдикан. Мана келди, алоқага чиқмаётган ҳисоблагич дастурга ишлатилган газ миқдорини ҳақидаги маълумотни узатишни бошлади. Натижада, 1026 м³ газ ҳисоблагичда турган экан, шуни дастурга узатиб қайта ҳисоб-китоб қилди. Отам доим қонун асосида фойдаланишни уқтириб келади, - дейди “Хидирша” МФЙ “Обод турмуш” кўчаси 501-уйда яшовчи Дилмуҳаммад Қодиров.

Маҳалла газчи бўлган Мансурбек муаммоларни бартараф этиш асоносида истеъмолчилар билан суҳбатлашиб, табиий газдан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланиш ва бошқа зарур қоидалар бўйича огоҳлантириш бериб келмоқда.Шунингдек, табиий газ билан боғлиқ ёнғинлар олдини олиш, ис газидан огоҳ бўлишга оид кенг тартибдаги тарғиботларни ҳам олиб боришмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати