Атрофга назар

Хушёр бўлинг, фирибгарлар “тўри”га илинманг


26.08.2026   18

Яхши отга бир қамчи етади, дейди доно халқимиз. Муқаддам судланиб ҳам ақли хушини йиғиштириб олмаган Х.К яна қайта жиноятга қўл урди. У таниши М.М.нинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда уни чув туширди.

М.М.нинг телефон олиш мақсадида юрганини сезган Х.К. дарҳол “ишга киришди”. Энг зўридан нархини тушириб олиб бераман, деган ваъдаларни ҳам берворди.

Жиноятчи «Anorbank» мобиль иловаси орқали жабрланувчининг юзини Face ID идентификациясидан ўтказиб, унинг номига:
16,9 миллион сўмлик онлайн кредит расмийлаштирди.
Пулларни эса ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.

Жиноят жазосиз қолмайди. Ҳолат юзасидан жазо муқаррарлиги таъминланди. Яъни, Х.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-кисм "б,г" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Суд ҳукми билан 2 йил 8 ой 27 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ҳурматли фуқаролар фирибгарлик қурбонига айланиб қолманг. Паспорт маълумотларингизни бегона шахсларга асло берманг.
Нотаниш ёки бошқа шахсларнинг илтимоси билан Face ID дан ўтманг.

Камолиддин БОБОЕВ,

Бош прокуратуранинг Кибержиноятларга қарши курашишда

қонунийликни таъминлаш бўлими катта прокурори.