Андижонда

Хўжаобод туманида 4 та маҳалланинг табиий газ таъминоти янада яхшиланди


10.09.2024   1483

“Ҳар бир қурилманинг хизмати унга қилинадиган эътиборга боғлиқ,-дея гап бошлади биз билан суҳбатда “Хўжаободтумангаз” газ таъминоти бўлимининг муҳандиси Лочинбек Юсупов. – Шунинг учун ҳар йилги куз-қиш мавсумига тайёргарликда ҳар бир газ тарқатиш қурилмасининг техник кўриги шошилмасдан, пухта ва сифатли амалга оширилади.”

Бугун Хўжаобод туманидаги 20 515 нафар табиий газ истеъмолчиларига 49 та юқори ва ўрта босимли газ тарқатиш пунктлари орқали табиий газ етказиб берилади. Ҳар йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилади.


“... “Сўқалоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 1 та газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирдан чиқарилди. Барча газ тарқатиш қурилмаларининг техник кўриклари ва созлаш ишлари тугагач, мавжуд 20 мингдан зиёд истеъмолчининг хонадонида бир меъёрда газ ёнади...”,-дея суҳбатни давом эттирди туман газ муҳандиси.

Жорий йилги мавсумга тайёгарлик жараёнида 9 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво ёрдамида тозалаш режалаштирилган бўлиб, амалда бу ишлар 224 фоизга бажарилди ва 20 км узукликдаги қувурлар синалид. Шунингдек, 11.4 км узунликдаги ер ости қувурларини эса махсус асбоб ёрдамида ҳолатини текшириш мўлжалланган бўлиб, амалда 29.0 км қувурлар ҳолати текширилди ва мавсум олди кўригидан ўтказилди. Режадаги 8 км қувур ўрнига амалда 10.5 км қувурлар бўёқланиб, белгиланган режани 131 фоизга бажаришга эришилди. Натижага кўра эса, 4 та маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 1500 дан ортиқ истеъмолчи хонадонида газ таъминоти янада яхшиланди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати