Хўжаобод туманида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда
11.08.2026 11
Кексаларимиз ўзаро суҳбатларида, айниқса об-ҳаво ҳақида гапирганларида “қишни ғамини ёзда е” дея кўп таъкидлашади. Ушбу мақол халқимиз орасида юз йиллардан бери ишлатилсада, бугунги кунда газ соҳаси ходимларига нисбатан ҳам ишлатилаверади. Зеро, ёз кунларида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарликмавсумнибеталофат ўтишида муҳим аҳамият касб этади. “Хўжаободтумангаз”газ таъминоти бўлими ходимлари ҳам келгуси мавсумга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборганлар.
“Жорий йилда 56 та газ тақсимлаш қурилмаларини йиллик техник тафтишдан ўтказиш, 7.7 км газ қувурларини ҳаво босими остида синаш ва тозалаш, 37.6 км ер ости газ қувурлари ҳолатини текшириш ҳамда 10.2 км қувурларни бўёқлашни мақсад қилиб қўйганмиз..”, - дейди “Хўжаободтумангаз”газ таъминоти бўлими бошлиғи Акмалжон Саттаров.
Шу кунга қадар Хўжаобод тумани аҳолисига табиий газ етказиб берувчи 56 дона газ тақсимлаш қурилмаларидан 44 донаси тўла техник тафтишдан ўтказилди ва созланди. 11.6 км қувурлар бўёқланиб, хизмат муддатлари янада узайтирилди. Шу ой якунига қадар 9.2 км газ қувурларини ҳаво босими остида синалди ва тозаланди. Натижа эса маълум, ҳозиргача 1000 дан ортиқ хонадоннинг табиий газ таъминотида муаммо бўлмайдиган бўлди.
“... “Мустақилликнинг 30 йиллиги” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларни табиий газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида 3.2 км газ қувурининг 2 км қисми мукаммалдан таъмирдан чиқарилди. Мазкур ҳудудда газ қувурларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари давом эттирилмоқда ва барча олиб борилаётган ишлар мавсумда аҳолини бир маромда газ билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади”, - дея бизга тушунча берди Акмалжон Саттаров.
Кун давомида Хўжаобод туманида ер усти газ қувурларининг ҳолати, газ тақсимлаш қурилмаларида олиб борилаётган техник тафтиш ҳамда режим созлаш ишлари билан танишдик. Бўёқланган қувурлар, чиройли қилиб битказилган газ тақсимлаш қурилмалари эса чилангарларнинг чин дилдан ишлаганидан далолат бермоқда.
"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
