Андижонда

Хўжаобод туманидаги истеъмолчиларга ҳам суюлтирилган газ FaceID тизими бўйича етказиб берилмоқда


07.08.2025   96

Хўжаобод туманидаги “Бешқовоқ” маҳалла фуқаролар йиғини Имомота тоғ ёнбағирларида жойлашган. Ушбу МФЙ ўрамида 554 та хонадонда 3000 дан ортиқ фуқароларимиз истиқомат қилиб келмоқда. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директоринг суюлтирилган газ масалалари бўйича ўринбосари Сардорбек Нурматов мазкур МФЙда бўлиб, маҳалла аҳли билан суюлтирилган газ таъминоти борасида фуқаролар билан учрашди.

Туман газ таъминоти бўлими томонидан маҳалла аҳлига 814 дона маиший газ баллонлари ижара шартнома асосида тарқатилган.Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 146 фоизни, истеъмочиларга суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даврийлиги эса 38-43 кунни ташкил этмоқда.Ўтган давр мобайнида маҳалла аҳлига 57 тонна 560 кг газ етказиб берилган бўлиб, белгиланган режа 120 фоизга бажарилмоқда.

Маҳалла аҳли билан учрашув давомида газ таъминоти масаласи ўрганилди. Шунингдек, суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги тизим FaceID тизими ҳақида батафсил маълумот берилди. Маиший газ баллондан фойдаланиш қоидалари, уларни хизмат кўрсатиг муддатлари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

“Шукр газларни ўз вақтида етказиб беришяпти. Авваллари 60-70 кунда келган кунлар ҳам бўларди, ҳозир 40 кунга ҳам бормаяпти,- дейди “Маданият” кўчасида истиқомат қилувчи истеъмолчилардан бири Барчиной ая Эркаева. – Ҳозир кунда икки-уч маҳал қозон қайнатамиз, чой қўямиз. Газ идораси ходимларига раҳмат. Баллонимиздаги газ тугагунга қадар етказиб келишяпти ва ўрнида бошқа газ тўла баллонга алмаштириб беришяпти. Барака топишсин.”

Ҳар бир маиший газ баллони истеъмолчиларга назорат тарозиларидан ўтказиб берилмоқда.Маҳалла аҳлининг ҳар бири ўз хонадонлари олдига бўшаган маиший газ баллонларини ҳам қўйиб қўйишибди. Демакки, маҳаллада хонадонма-хонадон суюлтирилган газ тарқатиш тартиби аллақачон йўлга қўйилган.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати