Хўжаобод ва Булоқбоши туманларида маҳалла газчиларининг фаолияти ўрганилди
15.12.2025 24
Маълумки, газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш баробарида, соҳада “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. Бунда аҳоли ўз мурожаатини маҳаллада ташкил этилган тизим ходимига мурожаат қилиши мумкин. Натижада эса газ таъминот ходими ва истеъмолчи орасидаги масофа янада яқинлашди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимининг афзаллиги шундаки, истеъмолчи энди сарсон бўлмайди, газ билан боғлиқ муаммоси бўлса, маҳалласига бориб, ҳудудга бириктирилган газчи кўмагидан фойдаланади.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Маҳалла истеъмолчлари билан ишлаш” бўлими бошлиғи Абдувосит Абдурайимов Хўжаобод ва Булоқбоши туманларида бўлиб, маҳалла газчилари фаолияти билан танишди.
Хўжаобод туманидаги “Хидирша”, “Янги ҳаёт”, “Навоий” ва “Сариқамиш” маҳалла фуқаролар йиғини табиий газ етказиб бериш борасида 1-йирик ҳудудга бириктирилган. Юқорида номлари келтирилган маҳаллаларга эса Мансурбек Нодиров маҳалла газчиси сифатида хизмат кўрсатади. Соҳада 8 йилдан бери ишлаб келаётган Мансурбеккабириктирилган маҳаллалар ўрамида 2 374 та истеъмолчи мавжуд бўлиб, ҳар бир маҳалла раиси ёки еттилиги билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Онлайн дастур асосида ишлашни бошлаганидан бери, хизматларва вазифалар аниқлашди, вақт тежаляпти, натижада эса янада кўпроқ хонадонларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Hudud mobile” дастуридан топшириқ олган М. Нодиров кун давомида берилган вазифаларни бажариш билан машғул бўлди. Бир истеъмолчининг газ ҳисоблаш ускунасидаги сим картани янгисига алиштирган бўлса, яна бир ҳисоблагични қувватлагичини янгилади.
Аҳмадилло Одилов ҳам “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлимида маҳалла газчиси лавозимида меҳнат қилиб келмоқда. Ходимга тумандаги “Мирзакалон Исмоилий”, “Тошкечик” ва “Учкўча” маҳаллалари бириктирилган бўлиб, ушбу маҳаллаларда жойлашган ҳовли ва кўпқаватли уйлардаги истеъмолчилар сони жами 1 минг 357 тани ташкил этади. “Маҳаллабай” ишлаш тизимининг афзаллиги шундаки, истеъмолчи энди сарсон бўлмайди, газ билан боғлиқ муаммоси бўлса, маҳалласига бориб, ҳудудга бириктирилган газчи кўмагидан фойдаланади. Шу билан бирга, вақт йўқотишларнинг олди олинади.
“....Маҳалла газчисининг ҳар кунлик фаолияти бугунги кунда онлайн тизим орқали келган топшириқларни бажариш билан ўтмоқда,-дейди А. Абдурайимов. - Бунда муаммоли хонадонларнинг аниқ манзилли рўйхати асосида хонадонларга бориб, уларнинг электрон газ ҳисоблаш ускунасида юзага келган муаммоларни бартараф этади. Шунингдек, табиий газни тежаш, ис газидан огоҳ бўлиш, аҳоли хонадонларида тежамкор газ ёндиргичларининг афзаллиги юзасидан тарғибот олиб боради. Аҳоли хонадонларида ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунаси созлигини текшириш тадбирлари ҳам маҳалла газчисининг кун давомидаги вазифаларидан бирига киради...”
Маҳалла газчиларимуаммоларни бартараф этиш асоносида истеъмолчилар билан суҳбатлашиб, табиий газдан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланиш ва бошқа зарур қоидалар бўйича огоҳлантириш бериб келмоқда.Шунингдек, табиий газ билан боғлиқ ёнғинлар олдини олиш, ис газидан огоҳ бўлишга оид кенг тартибдаги тарғиботларни ҳам олиб боришмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
