Андижонда

Хўжаобод ва Пахтаобод туманларида суюлтирилган газдан тўғри фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда


23.07.2026   51

Хўжаобод туманининг “Тош ота” маҳалла фуқаролар йиғинида 396 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. “Хўжаободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан ушбу МФЙда ҳам “маҳаллабай” тизимида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар ойнинг белгиланган санасида суюлтирилган газ етказиб берилади. Маҳалла аҳлининг 679 дона маиший газ баллонлари бўлиб, шундан 400 донаси таъминотчи корхона томонидан тарқатилган. Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 171 фоизни ташкил этмоқда.

“Суюлтирилган газ етказиб беришдан бўш вақтларда уйма-уй юриб истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бераяпмиз. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда” – дейди“Хўжаободтумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўлим бошлиғи Абдураҳим Муталибов.

Пахтаобод туманида ҳам туман газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими техник ходимлари ва чилангарлари бўш вақтларида истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бермоқдалар. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда.

“...Олдин мен маҳалла фуқаролар йиғинида ишлаганман, - дейди “Қўқонқишлоқ” МФЙнинг “Обод ўлка” кўчасида истиқомат қилувчи Мавлудахон Абдуллаева. - Ўша пайтларда ҳам, ҳозир ҳам суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб келтирилмоқда. Мана энди “газчи” укаларимиз уйма-уй юришиб маиший газ баллондан тўғри фойдаланишни тарғибот қилишяптикан. Мени ошхонам таъмирланаётган эди, ёз бўлгани учун вақтинчалик бошқа жойда фойдаланётган эдим. Шунда ҳам қандай тўғри фойдаланиш ҳақида маслаҳатлар беришди. Бу маслаҳат ва тавсиялар албатта бизни фойдамизга бўлгани учун қулоқ соламизда...

Бугун пахтаободлик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилишига шубҳамиз йўқ.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати