Андижонда

ХЎЖАОБОДДА БИР ОЙДА 555 МИНГ КУБ ГАЗНИ ТЕЖАШ ИМКОНИ БОР


07.11.2022   256

Маълумки кунлар совий бошланиши билан энергия ресурсларига бўлган талба ўз ўзидан кучаяди. Бугунги кунда табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда, ундан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш ҳар бир юртдошимизни бурчи бўлмоғи лозим.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари ҳам жойларда истеъмолчилар орасида энергия ресурсларини тежаб ишлатиш, газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Хўжаобод туманининг “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ўрамидаги кўп қаватли уйларда ҳам ана шундай тарғибот ишлари олиб борилди. Соҳа ходимлари дастлаб хонадонларга ўрнатилган икки контурли иситиш қозонлари кўрикдан ўтказишди. Жумладан, бугунги кун об-ҳавосида иситиш қозонини 70 градусга эмас балки 50 градусга қўйса ҳам хонада нормал ҳолатдаги иссиқлик юзага келади ва табиий газ тежалишига эришилади. Мана шундай аниқ ҳисоб-китоблар кўп қаватли уйларда яшовчи ҳар бир истеъмолчига тушунтирилмоқда.

“Бугунги кунда туманимизда 18 ярим мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, агар кунига ҳар бир истеъмолчи томонидан 1 куб метр газ тежалишига эришилса, туман миқёсида бу рақам 18 500 м³ ни ташкил этади. Бир ойда бу кўрсаткич 555 минг м³ ни ташкил қилиб, истеъмолчиларимиз 210 млн. сўмдан ортиқ маблағни иқтисод қилган бўладилар”, - дейди “Хўжаободтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Равшанбек Ахунжанов.

Шунингдек, туманнинг “Хидирша” маҳалласи ўрамидаги истеъмолчиларга ҳам табиий газни тежаш бўйича тавсиялар берилди. Ностандарт печлардан фойдаланаётган истеъмолчиларга огоҳлантиришлар берилиб, зудлик билан уларни алмаштириш, ис газиан эҳтиёт бўлиш чораларини кўриш бўйича тушунчалар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати