Андижонда

Хўжаободда суюлтирилган газдан тўғри фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда


15.12.2023   783

Хўжаобод туманининг “Тош ота” маҳалла фуқаролар йиғинида 396 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. “Хўжаободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан ушбу МФЙда ҳам “маҳаллабай” тизимида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар ойнинг белгиланган санасида суюлтирилган газ етказиб берилади. шу кунга қадар, 25 тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилди ва таъминот 110 фоизга бажарилди. Маҳалла аҳлининг 679 дона маиший газ баллонлари бўлиб, шундан 400 донаси таъминотчи корхона томонидан тарқатилган. Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 171 фоизни ташкил этмоқда.

“Суюлтирилган газ етказиб беришдан бўш вақтларда уйма-уй юриб истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бераяпмиз. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда” – дейди“Хўжаободтумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўлим бошлиғи Бобуржон Ўринов.

Бугун туманда 14 273 та суюлтирилган истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Йил бошидан бери истеъмолчиларга 2 740 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Хўжаободлик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилишига шубҳамиз йўқ.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати