Андижонда

ХЎЖАОБОДДА ЯНА БИР КЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ


03.10.2022   622

Бугунги кунда аҳоли саломатлигини таъминлаш, бунинг учун эса барча зарур шарт-шароитларни яратиш, одамларни ўз ҳаётларидан рози қилиш- асосий мақсадига айланган. Зеро, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш олий вазифадир.

Шу мақсадлар йўлида куни кеча Ҳўжаобод туманида "SAMO CLINIC" тиббиёт клиникаси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, соҳа мутахассислари иштирок этиб, унинг имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

4,2 млрд сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган ушбу тиббиёт клиникасига «CRYSTAL MED HEALTHCARE» МЧЖ томониданқурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шунингдек 5,8 миллиарда сўмлик тиббий ускуналар, жиҳозлар келтирилди.

- Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси тубдан ислоҳ этилиб, барча ҳаракатлар халқ манфаатига қаратилган экан, аҳоли саломатлиги масаласи ҳам ислоҳотларнинг негизини ташкил қилиши табиий. Тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом авлодни улғайтиришга хизмат қилади,- дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Марказда беморлар, қолаверса тиббиёт ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Малакали шифокорлар томонидан барча йўналишларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади. Бу эса беморларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи