Атрофга назар

Инсон қадри улуғ: МУХОЖИРЛАР ВАТАН ТАФТИНИ ҲИС ҚИЛИШМОҚДА


06.09.2022   222

Мурувватли элмиз. Бу мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида яққол кўзга ташланади. Ҳатто ўзга юртларда ризқ-насибасини териб, меҳнат қилиб юрган ҳамюртларимиз ҳам давлатимиз томонидан инсон қадри юксакларга кўтарилаётганини ҳис қилиб туришибди.

Президентимиз шу йилнинг 1 мартида Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорга имзо чекди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан бошлаб ҳар йили маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши жорий этилди.

Шунингдек, меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.