Атрофга назар

Интернет тренди ортидаги фожиалар


24.03.2025   180

Бу мавзу ҳақида кўп ва ҳўп гапирилсада, яна қайта ва қайта тилга олинаверади. Чунки яқин йиллардан бери ҳар қадамимиз хавф остидадек, ҳар куни бир мусибат содир бўлаётгандек туюлмаяптими сизга ҳам?

Ҳаттоки бўлаётган воқеалардан ажабланмай қўйдик. Бирор фожиа ҳақида эшитсак, ёмон бўпти деймизда, дақиқа ўтмай бошқа рельсдаги кулгили видеолавҳага лайк босиб кетаверамиз.

Бугунги кунда жудаям урф бўлаётган трендлар борган сари фожиавий ҳолатларга олиб келиб қўяётганини ҳеч ҳис қилмаяпмиз. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолавҳаларга тақлид уни тренд ҳолатига олиб чиқади.

Ёз бўйи сувни исрофи бўйича лавҳалар кўпайиб, қадоқланган сувни ёруғлик остида романтика қилиб айлантириши трендга чиқиб кетти. Бу лавҳалар бир ёки икки марта эмас, ўхшаб чиққунча ўнлаб идишларда сув исроф бўлди. Энди дунёдаги миллардлаб одамлар такрорлаган ушбу тренд қанча-қанча сувларни бекорга оқизганини билиб қўяверинг.

Бу тақлидлар ортида киши билмас хавф-хатар, оилавий жанжаллар келиб чиқаётганини ҳам айтиб ўтишимиз лозим. Баъзи блогер ёки машҳурлар совғага гул олса ёки аллақандай мевани татиб кўрса, палон пул турадиган дубай шоколадини еб, мақтанганини шахсий саҳифаларига жойласа, уни кўрган ёш қизлар, келинлар ҳам ҳаваси келиб ўша нарсадан татиб кўргиси, уларни қилиқларини такрорлагиси келади. Алал оқибат имконияти етмай оилавий жанжаллар келиб чиқади. Норозиликлар кўпаяди. Афсуски бундай трендларни ўйлаб топган пули кўп блогерлар бу ҳақда ўйлабам кўришмайди.

Яқин-яқиндан буён ёш аёллар ўртасида жонига қасд қилиш ҳолатларига учраб турибди. Ва бу ҳолатлар ортидан янги "чидама" тренди омма орасида кундан кунга оммалшди. Энди ёш аёл-қизларимиз ҳар қандай ҳолатда чиқдамасликка, аёлларни ажримга дават қилингандек кўринмоқда.

Биз албатта, калакланганда, оғир, руҳий ва жисмоний тазйиқларга чидаманг, аёллар, жонингизга қасд қилманг, ўз ҳаётингизни, қуринг, ўқинг, ўрганинг, ҳаётда ўз йўлингизни топинг деймиз.

Аммо оддий ҳолатларда ҳам ажримга бораётган, турмуш ўртоғини топганига ношукрлик қилиб, қайноналарнинг ўгитларини оғир олиб ҳам оиласини бузаётган ёки ҳали турмуш қурмай туриб, куёвга катта-катта талаблар қўяётган, маҳрга уй, гелик(умрида гелик кўрганми ўзи) сўраётган, қизалоқлар ҳам шунчаки ҳақиқий ҳаётни эмас, ижтимой тармоқдаги роликлар таъсирига тушиб, тақлид қилаётгани яққол акс этмоқда.

Бир оила бузилса жамиятнинг бир бўлаги дарз кетади. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон ўрта осиё давлатлари орасида оилавий ажримлар бўйича сўнгги ўринда турар экан. Бу дегани - сабрли аёллар, оила қадрига етадиган эркаклар, доно қайноналар, нуроний қайниоталар ҳали ҳам юртимизда кўп эканлигидан далолат.

Биргина ролик, ҳазил тариқасида олинган трендлар, ўхшаса-ўхшамаса қайтарилган тақлидлар бора-бора инсонлар онгига таъсир қилиб, не не фожиавий ҳолатларга олиб келяпти.

Огоҳ бўлайлик, ақлимизни, руҳимизни поклайлик. Кўпроқ китоб, газета варақлайлик, ўқийлик, ўрганайлик. Фарзандларимизга биздан тренд эмас, тарбия қолади.

Ана борингки, тренд қилсак, фарзандларимиз ютуқларини, савоб ишларни, элу юртга хизматни, яхшиликларга тўла ҳаётни, энг муҳими қадриятларимизни тренд қилайлик. Аниқ биламан бундай видеолавҳалар ҳам аниқ трендга чиқади.

Моҳигул Сиддиқова.