Атрофга назар

ИНТЕРНЕТ ВА ИНТИЗОМ


01.07.2024   222

90-йилларда туғилиб, интернетсиз болалик даврини ўтказдим. Кейинроқ ўнга яқин давлатда бўлдим. Дунё қанчалик тез ўзгараётганини ва бу замонавий ўсмирларнинг турмуш тарзига қандай таъсир қилаётганини Ернинг турли нуқталарида туриб кузатдим.

Одамзотни муқаррар технологик тараққиёт кутмоқда. Бугунгилари ҳали ҳолва. Смартфонлар, ижтимоий тармоқлар, видео стриминг ва онлайн ўйинлар ва бошқалар ҳаётимизга қулайлик олиб кирди. Бироқ, бунинг ортида потенциал қоронғулик ҳам бор. Ёшлар бир парча экранга қарам бўлиб қолмоқда, мустақил фикрлаш қобилияти камайиб, реал дунёдан узоқлашиб кетди.

Буларнинг барчасига интизом даво бўлади, деб ҳисоблайман. Интизом орқали техника ютуқларидан меъёрида баҳраманд бўлиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, реал дунёда ўзаро муносабатларни тартибга солиш, шахсий ривожланиш кўникмаларини шакллантириш мумкин.

Натижада, тез ўзгарувчан дунёга муваффақиятли мослашиш, технология ва реал ҳаёт ўртасидаги олтин ўрталиқни топиш осон бўлади. Шунда Интернет биздан эмас, биз Интернетдан фойдаланамиз.

Искандар Шодатов.