Эълон ва билдирувлар

ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!


10.05.2023   211

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ 118-сон қарори имзоланган.

Бунга асосан, Улуғнор туманидаги ижтимоий соҳа муассасаларининг иситиш қозонларини давлат-хусусий шериклик асосида, хусусий сектор иштирокида модернизация қилиш ҳамда бошқарувга бериш белгиланган.

Ушбу қарорнинг 5-бандида бир ой муддатда туман (шаҳар)лардаги давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун танлов асосида лойиҳа институтларини жалб этиш ҳамда мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказган ҳолда нуқсонлар тўғрисида далолатномаларни расмийлаштириш” топшириғи берилган.

Шу муносабат билан, лойиҳа институти ва ташкилотларини 2023 йилнинг 15 май санасига қадар Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Мурожат учун телефон рақами: 74-223-08-28