Атрофга назар

ИШОНЧЛИ ВАКИЛ БИЛАН УЧРАШУВ


10.06.2023   589

Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Бахромжон Қурбонов вилоят бўйлаб сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Мазкур учрашувларда номзод ва унинг сайловолди дастуридаги ғоя ва ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда. 10 июнь куни Андижон шаҳридаги 3-сонли мусиқамактабининг мажлислар залидасайловчилар билан учрашди.

Мулоқот тадбирлари самимий рухда ўтди ва йиғилганларга номзоднинг таржимаи холи хамда сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар, амалга оширилиши белгиланган устувор 9 та йўналишлар билан батафсил таништириб ўтилди.

Дастурда назарда тутилган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллиги, суд-ҳуқуқ ислохотлари каби йўналишлар юзасидансайловчиларни қизиқтирган саволларга ишончли вакил тарафидан асосли жавоблар берилди.