Атрофга назар

ИШСИЗ ШАХСЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА


13.09.2022   219

Қонунчиликка кўра, ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, узоқ (1 йилдан кўп) танаффусдан кейин ишни қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

ишсизлик нафақаси тўлаш;

қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;

касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Иш қидираётганларни рўйхатга олиш, ишсиз деб эътироф этиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ишсизлик нафақаларини тўлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлилига кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.