Андижонда

Истеъмолчи манфаати: ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТ ВАҚТИ ВА СИФАТИ ОРТАДИ


15.07.2022   441

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Боғишамол маҳалласи аҳли билан учрашганида истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш таъминоти ва сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Мутасадди идора вакилларига аниқ кўрсатмалар берди.

Айни ушбу манзилда «Сув махсус таъмир» ҳамда «Водий юлдузи» МЧЖлари томонидан 2 та насос станцияси ва 2 та сув сақлаш иншооти қурилиши бошлаб юборилди. Шунингдек, 5,2 км масофага сув қувурларини тортиш ишлари галдаги вазифалардан бўлиб турибди. Муаммо тез фурсатларда ҳал бўлади, чунки бу ишлар учун 2 млрд. 800 млн. сўм маблағ ажратилган.

Ҳудудда шу пайтгача ичимлик суви куннинг белгиланган соатларидагина етказиб берилган. Маҳаллада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари туфайли таъминот вақти ва сув миқдори ортишига эришилади.