Избоскан туманида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарли кўрилмоқда
24.04.2026 11
Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида Избоскан туманида 33 та газ тақсимлаш қурилмаларини жорий созлов ва техник тафтишдан ўтказиш, 6.1 км қувурларни босим остида синаш ва тозалаш, 21.1 км ер ости қувурлар ҳолатини текшириш ҳамда 8.1 км қувурларни бўёқлаш режалаштирилган. “Избоскантумангаз” газ таъминоти филиали томонидан режадаги барча ишларни сифатли бажариш мақсадида мавсумга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
“...Газ тақсимлаш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса қиш кунлари бехато ишлаши учун ҳар бир қисмларни тўлиқ кўздан кечириш керак. Жорий йилда “Дарёбўйи”, “Мирзо Улуғбек” ҳамда “Иттифоқ” маҳаллалар ўрамидаги 3 дона қурилмалар мукаммал таъмирдан чиқарилиши режалаштирилган, - дейди “Избоскантумангаз” газ таъминоти бўлими муҳандиси Достонбек Бегалиев.
Табиий газни узлуксиз ишлашида уларни ҳаво босими ёрдамида синаш ва ҳаво ёрдамида текшириш зарурий ҳолатдир. Мисол учун, “Маданият-1” автоматик газ тарқатиш шохобчасидан “Қумкўча” МФЙ йўналишидаги диаметри Д-100 мм бўлган юқори босимли ер усти қувурининг 5.2 кмлик қисми тозаланади. Шунингдек, 550 та хонадон табиий газ таъминотининг уч босқичли тизимидн икки босқичли тизимига ўтказилади, хонадонларга регуляторлар ўрнатилиб, 8 та ГТҚ демонтаж қилинади.
Қилинган ишлар натижаси ўлароқ,туманнинг 7 мингга яқин табиий газ истеъмолчилари жорий мавсумни хотиржалик ила ўтказишади.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
