Избоскан туманида ҳам куз-қишга тайёргарлик якунига етказилди

25.09.2025 41
Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида Избоскан туманида 46 та газ тақсимлаш қурилмаларини жорий созлов ва техник тафтишдан ўтказиш, 6.4 км қувурларни босим остида синаш ва тозалаш, 21.1 км ер ости қувурлар ҳолатини текшириш ҳамда 10.3 км қувурларни бўёқлаш режалаштирилган эди. “Избоскантумангаз” газ таъминоти филиали томонидан режадаги барча ишлар бажарилиб, мавсумга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилди.
“...Жорий йилги мавсумга тайёргарлик жараёнида “Бештерак” МФЙ ўрамидаги ер ости юқори босимли диаметри D-219 мм бўлган 2.8 кмлик газ қувурининг1.2 км қисми мукаммал таъмирдан чиқарилди, - дейди “Избоскантумангаз” газ таъминоти бўлими муҳандиси Достонбек Бегалиев.
Газ тақсимлаш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса қиш кунлари бехато ишлаши учун ҳар бир қисмларни тўлиқ кўздан кечириш керак. “Оқ олтин” ва “Иттифоқ” МФЙлар ўрамидаги 2 дона қурилма мукаммал таъмирдан чиқарилди. Табиий газни узлуксиз ишлашида уларни ҳаво босими ёрдамида синаш ва ҳаво ёрдамида текшириш зарурий ҳолатдир. Мисол учун, “Маданият” автоматик газ тарқатиш шохобчасидан “Лўғумбек” МФЙ йўналишидаги диаметри Д-159 мм бўлган юқори босимли ер усти қувурининг 2.3 кмлик қисми тозаланди ваҳаво босими ёрдамида синалди.
Қилинган ишлар натижаси ўлароқ,туманнинг 6 та МФЙ ўрамидаги мингга яқин табиий газ истеъмолчилари жорий мавсумни хотиржалик ила ўтказадиган бўлдилар.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати