Андижонда

Избоскан туманида мурожаатлар билан ишлаш борасида семинар ўтказилди


15.05.2026   8

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Избоскантумангаз” газ таъминоти бўлимида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур тадбирда истеъмолчилар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, сифатли ва шаффоф кўриб чиқиш, аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Семинар давомида 2026–2028-йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг мазмун-моҳияти, тизимда коррупсияга қарши курашиш, ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини кенг жорий этиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирда филиал кадрларни бошқариш бўлими бошлиғи Н.Абдиева, Бошланғич касаба уюшмаси раиси Г.Маматхўжаева, “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупсияга қарши сиёсатини амалга ошириш” бўлими бошлиғи А.Юнусов ҳамда “Назорат ва мурожаатлар билан ишлаш” бўлими мутахассиси Б.Тўхтасиновлар иштирок этиб, ўз йўналишлари бўйича долзарб масалалар юзасидан маърузалар қилдилар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати