Избосканда истеъмолчиларнинг газ таъминотидаги муаммолари ўрганилди

10.04.2025 535
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ бўйича ўрибосари Шокиржон Қўзибоев Избоскан туманидаги маҳаллаларда бўлиб истеъмолчиларнинг газ таъминотидаги муаммолари билан танишди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари ва бошқа тегишли ташкилотлардан келган мурожаатлар сони ва мазмунига кўра таҳлиллар амалга оширилиб шу асосда тумандаги “Элатан” ва “Солбоши” маҳаллаларида аҳоли фирклари ўрганилди. Йил бошидан бери избосканликлардан суюлтирилган газ масалаларига тегишли 190 та мурожаат тушган бўлиб, 167 таси таъминот масаласи ва 23 та маиший газ баллон билан боғлиқ мурожаатларни ташки этади. “Истиқло” МФЙдан 14 та, “Тўрткўл” МФЙдан 16 та, “Элатан” МФЙдан 8 та ва “олбоши” МФЙда 9 та мурожаатлар келиб тушган.
Дастлаб “Элатан” маҳалласидаги истеъмолчиларнинг хонадонларида суюлтирилган газ таъминоти, маиший газ баллонлар бўйича суҳбатлар ўтказилди. Мазкур маҳаллада бугунги кунда 865 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади ва йил бошидан бери маҳалладан 8 дона мурожаат тушган. Аҳоли вакиллари билан учрашув давомида ҳар бир хонадонда онлайн тизим асосида етказиб берилаётган газнинг истеъмолчига етиб бориши, газдан фойдаланиш қоидалари ҳақида маълумотлар олинди. Шунингдек, ис гази ва унинг оқибатлари, ID карталарнинг аҳамиятлари ҳақида ҳам тушунчалар берилди.
“Тўғриси маиший газ баллонни яқинда алиштиргандим. Газ сизиб сиқиш ҳолатини сезиб, ишлатмай тургандим. Қаерга ёки кимга мурожаат қилишни ҳам билмай тургандим. Бу бўйича мурожаат қилгандим, шу пайтни ўзидаёқ уйимга газчилар киришиб, мурожаатимни ижобий ҳал қилишди”, - дейди “Солбоши” МФЙ “Шоликор” кўчасида яшовчи Нафисахон Исақова.
686 нафар истеъмолчи бўлган “Солбоши” маҳаласида ҳам аҳоли билан учрашув вақтида уларга суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидалари, маиший газ баллон ва ID карталар олиш тартиби, таъминот муддати, назорат тарозилари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар тақдим этилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати