Андижонда

ИЗБОСКАНДА ЁЗ КУНЛАРИДА МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


07.07.2023   154

Ёзнинг иссиқ кунлари келиши билан маиший ҳаётда эҳтиёжларимиз учун фойдаланадиган айрим жиҳозларга янада эътиборлироқ бўлиш талаб этилади. Кундалик ҳаётимизда ёрдамчимизга айланган маиший газ баллонлари ҳам ана шундай жиҳозлар сирасига киради. Бугун маиший газ баллонларидан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш кун тартибидаги долзарб масалалардан бирига айлангани шубҳасиздир.

“Избсокантумангаз” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ еткзиб бериш ходимлари ҳам жойларда тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Ана шундай тарғибот ишлари туманнингсуюлтирилган газ таъминотидаги маҳалларида истиқомат қилувчи аҳоли орасида ўтказилмоқда. Мавсумга қараб гаг баллондан қандай фойдаланиш кераклиги, уни қуёш нури тўғридан-тўғри тушувчи жойларда сақламаслик, шунингдек, ўзбошимчалик билан бир баллондан иккинчига газ ўтказмаслик, баллон носоз ҳолатда газ таъминоти корхонасига зудлик билан мурожаат қилишлик ҳақида батафсил гапирилмоқда.

“Суҳбатлар давомида ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда. Бугун избосканлик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилади”, - дейди “Избоскантумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бошлиғи Ҳаётбек Қамбаров.

Суҳбатлар давомида филиалнинг моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш бўлими ходимлари ҳам коррупцион ҳолатлар ҳақида тушунчалар бермоқдалар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати