Андижонда

Ижод боғи мевалари


07.12.2023   580

Таълим соҳаси шундай соҳаки, ундаги қилинган фидойилик ва самарали меҳнат ўз мевасини аста-секинлик билан беради. Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган Муҳаммад Юсуф ижод мактаби 7-декабрь куни ташкил этилганининг 6 йиллигини нишонлайди.

Сифатли таълим - Янги Ўзбекистоннинг муҳим пойдевори шиори остида меҳнат қилаётган аҳил педагогик жамоа юқори инеллектуал салоҳиятли, фидойи , Ватан равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилишга тайёр ўғил-қизларни тарбиялаш йўлида тинмай изланадилар. Ўтган қисқа давр ичида ижод мактаби ўқувчилари сезиларли ютуқларни қўлга киритдилар. Мард ўғлон Давлат мукофоти совриндори Абдураҳмонов Акмалжон, Ёшлар форуми иштирокчиси 100 миллион сўм гранд соҳиби Турофова Моҳизода каби иқтидорли ўқувчиларнинг издошлари ўз муваффақиятлари билан ижод мактаби шарафини вилоят ва республика кўрик- танловларида ҳимоя қилиб келмоқдалар. Хусусан, Абдужалилова Зиёдахон 2022 йилда веб дастурлаш йўналиши бўйича ИТ оромгоҳида иштирок этиб, энг яхши wеб сайт яратиш бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчилари Асалой Қобилжонова, Маржона Умарова, Қундузой Мамасолиевалар Ватан тараққиётига менинг ҳиссам”, Ёш китобхон”, Камалак юлдузлари каби вилоят танловлари ғолиби сифатида танловларнинг Республика босқичида андижонликларнинг шижоати ва илм-у салоҳиятини ко 'рсатишга бел боғлаганлар.

Устозларидан олган илм маърифат сабоқларига таянган ижод мактаби битирувчилари хорижда , мамлакатимиз ва вилоятимизда таҳсил олиш билан бирга , турли жабҳаларда меҳнат фаолиятини бошладилар . Рахмонова (Орифжонова) Ирода 2022-йил "Йилнинг энг фаол тарғиботчиси" танловида иштирок этиб, республика босқичида "Йилнинг энг ёш тарғиботчиси" номинацияси ғолиби бўлди. Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий коммуникациялар университетини талабаси Икромов Каримжон “Зўр ТВ” телеканали, “Бу кун” информацион дастури журналисти сифатида 2022йилда “Йилнинг Энг яхши мухбири”дея тан олинди. Абдуллаев Шаҳзодбек ҳам Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, халқаро ва аудовизуал журналистика факультети, телерадио журналистика йўналишига гранд асосида қабул қилинган эди. У ҳозирда "ЗўрТВ" телеканалининг "Юракдан гапирамиз" ток-шоусида координатор, муҳаррир сифатида иш олиб бормоқда. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг яна бир талабаси Султова Мадинахон ҳам ўзининг орзусига эришди: яқинда “Ўзбекистон -24 телеканали”нинг мухбири сифатида фаолиятини бошлади. Яна би истеъдодли битирувчимиз Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги "Республика Ёш ижрочилар кўрик- танлови"нинг 2-ўрин ғолиби Насибахон Иброҳимова Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги қошидаги "Ёш маслаҳатчилар" Кенгашининг Ахборот хизмати менежери-дастурчиси ҳамда "Қизлар овози" клубининг вилоят "Санъат ва маданият йўналиши" координатори вазифасида фаолият бошлади.

Мактаб қалдирғочлари орасида таҳсилни чет элларда давом эттираётган Набижонов Илхомиддин ҳозирги кунда АҚШдаги Колифорния штатидаги университетларнинг бирида таҳсил олмоқда. 2022 -2023 ўқув йили битирувчиси, Жанубий Кореянинг ЖООНБУ университетининг грант соҳиби Нўмонов Амурбек мактабдошларига ҳар соҳада ўрнакдир.

Илхомиддин ва Амурбекнинг о 'нлаб издошлари чет тилларини астойдил о 'рганиб, халқаро тил билиш даражаси сертификатларидан юқори балларни қўлга kiritmoqdalar.10- синф ўқувчиси Кенжаева Гўзалой ва 11- синф ўқувчиси Зайнобиддинов IELTSдан 8 балли натижа билан олқишларга сазовор бўлдилар.
Ўқувчиларимиз бу йилги республика фан олимпиадаларининг вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этдилар. 11-синф ўқувчиси Абдулло Зайнобиддинов инглиз тили олимпиадасининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Вилоят олимпиадасининг она тили фани фани йўналишида 10-синф ўқувcилари Муҳаммадшокирова Зиёда 1-ўринни,Орибжонова Мадинабону 2-ўринни , 9-синфлар ўртасида эса Ҳакимова Райҳона 1- ва Абжабарова Муаттарой 2- ўринни эгаллаб ота- оналари ва устозлари ишончини оқладилар.

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби Президентимиз ва Агентлигимиз, вилоят раҳбарларининг қўллаб –қувватлашини доимо ҳис қиладилар. Илм- маърифат локомативи сифатида юксак марраларни қўлга киритишга астойдил интиладилар!

Ш. НУРМАТОВА,

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби
директори