Ижтимоий ходимлар – халқ ишончида

08.08.2025 179
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил топганига 2 йил бўлди. Шу кунгача маҳалла 7 лигининг яна бир аъзоси Ижтимоий ходимларнинг фаолияти қандай?
Ижтимоий ходимлар ҳар бир оила, шахс ва қалблардан ўрин эгаллай олди. Ва халқимизни ўз ҳаётидан миннатдор бўлишга ва шукроналик ҳисси билан яшашга, дунёга ўзгача нигоҳ билан қарашга кўмаклашдилар.
Ижтимоий ходимлар- Аҳоли орасидаги оғир вазиятга тушган ва оғир вазиятга тушиш эҳтимоли бўлган оилаёки шахсларга давлат томонидан кафолатланган хизмат ва ёрдамлар ҳақида хабардорлигини ошириш билан халқ ичига кириб бордилар. Аҳоли орасида инсонларга нисбатан ишончини йўқотган, ўз қобиғига ўраниб олган, жамиятдан йироқлашган ва эртанги кундан умидини узган қалблар учун малҳам бўлди
Муҳтарам Президентимизнинг, ҳар бир оиладан камида 1 та олий маълумотли бўлишлиги керак, деб илгари сурган ғоялари ижтимоий ходимлар учун яна бир имкониятлар эшигини очди. Ижтимоий ходимлар алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган мурғак қалб эгалари учун заррин қуёш нуридек йўл кўрсатдилар. Ҳозирда Андижон шаҳридаги “Имкониятлар олами” фикримизга яққол мисол бўла олади.Ногиронлиги белгиланган болажонларни махсус мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш билан бир қаторда, таълимга жалб қилинмайдиган болаларни хам “Ғамхўрлик” гуруҳи ва “Кундузги парвариш” гуруҳларига йўналтираётганимиз фақат болажонларгагина эмас, уларнинг ота-оналари учун ҳам ижтимоий хордиқ яратмоқда.
Халқ орасида юрган ижтимоий ходимлар аҳолини фақат моддий томонлама рағбатлантириб эмас, маънавиятини юксалтириш мумкин эканлигини исботлаб келмоқдалар. Бунга мисол қилиб ўзининг ички энергияси ва ички ресурсларидан фойдаланган ҳолда юқори натижаларга эришаётган фуқароларимизни айтишимиз мумкин.
Ижтимоий ходимлар аҳоли орасидаги ҳаётдан, яшашдан ишончи сўнган инсонлар учун сирдош, малҳам ва дўст бўла олди. Улар фаол тинглаш ва гўзал муомала қилиш фазилатлари билан кўплаб муаммаоларнинг ечилишига кўмаклашяптилар.
Ижтимоий ходимлар халқ ишончида. Улардан халқимизнинг умиди катта. Шаффоф ва адолатли иш олиб бораётган ходимиларимиз маҳалла 7лиги билан ишда, тилда, фикрда бир бўлиб, одамларнинг розилиги йўлида камарбаста бўлмоқдалар.
Ойжамол ИСАКОВА,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси Андижон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази супервайзер ходими.