КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ
19.09.2022 435
Ҳукумат қарорига кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида ёзилишича, ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП рўйхатдан ўтади.
Кўчмас мулк объектлари турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;
кўчмас мулк объектлари нотурар жойга оид қисми бўйича:
умумий майдони 100 квадрат метргача - 5 иш кунигача;
Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.
Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди. Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари ҳукумат 186-сон қарори билан белгиланади.
