Атрофга назар

КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИ ЭНГ ЮҚОРИ БЎЛГАН ҲУДУДЛАР МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


27.07.2023   114

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида камбағаллик даражаси қандай экани очиқланди. Бу бўйича статистика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тақдим этилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда республика бўйича 1 миллион 307 минг 800 та камбағал оила мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил қилмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 17 фоиз бўлган бўлса, шу йил якунига қадар камбағаллик даражасини 12 фоизга (1 миллион 180 минг оила) қадар тушириб, 130 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш режа қилинган.

Статистикага кўра, мамлакат бўйича камбағаллик даражаси энг паст бўлган ҳудудлар Тошкент шаҳри (8,5 фоиз), Навоий (9,2 фоиз) ва Фарғона вилоятлари (11,6 фоиз) ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси (19,7 фоиз), Сирдарё (19,5 фоиз) ва Хоразм (19,1) вилоятлари эса аксинча, камбағал оилалар нисбатан кўпроқ бўлган ҳудудлар сифатида таснифланган.