Етти иқлим

КАНАДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИГА УЙ СОТИБ ОЛИШНИ ТАҚИҚЛАДИ


23.12.2022   188

Канада ҳукумати чет элликларнинг мамлакатда тураржой учун мўлжалланган кўчмас мулк сотиб олишларини тақиқлади. Бу ҳақда Канада ипотека ва тураржой корпорацияси (CMHC) хабар берди.

Тақиқлов 2023 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Янги қонунга кўра, хориж фуқаролари Канадада икки йилгача уй-жой сотиб олишлари мумкин эмас. Бундан мақсад канадаликлар учун уй-жой сотиб олишни енгиллаштириш, талабни пасайтириб, нархларни туширишмоқчи.

Қонунни бузганлар 10 минг канада доллари миқдорида жаримага тортилади.