Атрофга назар

Қайга борсам бошда дўппим, Ғоз юрарман гердайиб...


10.06.2025   190

"Андижон дўпписи" Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур бош кийим ўзининг юқори сифатли матолари, нозик нақшлари, ўзига хос шакли, шунингдек рамзий ва эстетик мазмуни билан ажралиб туради.

Ушбу дўппи Андижон вилоятининг ҳунармандчилик анъаналари, каштачилик мактаби ва маданий рамзларига асосланган бўлиб, халқ орасида ўзига хос ҳурмат ва мавқега эга.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши Андижон дўпписининг келиб чиқиш манбаини белгилайди. Унинг сифати ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.

Эслатма: Географик кўрсаткич - бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд табиий, инсоний, тарихий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканлигини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.