Атрофга назар

Қайси ҳудуд энг кўп картошка етиштиргани айтилди


13.08.2024   688

Дастлабки маълумотларга асосан, 2024 йилнинг январ-июн ойларида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 704 минг тонна картошка етиштирилган.

Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ўсган.

Картошка етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Самарқанд вилояти (18,6 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, Сурхондарё (13,3 фоиз), Фарғона (12 фоиз) ва Андижон (11 фоиз) вилоятларида ҳам картошка етиштиришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 3,6 млн тонна картошка етиштирилган бўлиб, етиштириш бўйича ҳудудлар кесимида энг кўп – Самарқанд вилояти – 726,3 минг тонна, Андижон вилояти – 437,6 минг тонна ҳамда Тошкент вилояти – 386,6 минг тоннани ташкил қилган.