Атрофга назар

ҚАЙСИ ПЕДАГОГЛАРГА 50 ВА 20 ФОИЗЛИК УСТАМА БЕРИЛАДИ?


02.09.2023   100

Янги ўқув йили бошланди. Педагогларнинг эса устама олиш ҳақидаги мулоҳаза ва фикрлари кўпайди. Кимлар имтиёзли устамаларни қўлга кирита олади? Айрим маълумотларни ўртоқлашамиз.

Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда “Таълим назорати” Telegram-каналида хабар берилди.

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023/2024-ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори маъқулланган.

Мазкур қарорда ўтган ўқув йилидаги Сертификатлар рўйхатига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.

Рўйхатга янгидан қўшилган ёки устама тўлаш баллари ўзгартирилган сертификатлар:

• GRE (Graduate Record Examinations) Quantitative Reasoning бали ўзгартирилмоқда (155 баллга тенглаштирилган ўзгариш математика, физика, биология ва кимё фанларига ҳам тегишли);
• Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган Тарих, География ҳамда Бошланғич таълим (Она тили ва адабиёт (Ўзбек тили ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили ва адабиёти) ёки Математика фанидан);

• Teaching English as a Foreign Language (TEFL);

• Teaching English as a Second Language (TESL);

• SAT subject score (янгидан қўшилмоқда математика, физика, биология ва кимё фанларига тегишли);

• А levels (А) ҳамда Astrum Certified IT Educator (80) (Информатика ва ахборот технологиялари фанидан).

Мазкур сертификатларга эга педагоглар ойлик маошларини устама билан оладилар.

З.РАҲМОНОВА тайёрлади