Етти иқлим

ҚАЙСИ ШАҲАРДА ЭНГ КЎП МИЛЛИАРДЕР ЯШАШИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


12.04.2023   158

Форбес нашри энг кўп миллиадерлар яшаётган шаҳарлар рейтингини эълон қилди.

Украина уруши ва Ғарб санкцияларига қарамай, Россия пойтахти Москва миллиардерлар сони бўйича еттинчи ўриндан олтинчи ўринга кўтарилди, шунингдек, уларнинг умумий бойлиги бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Форбес барча москвалик миллиардерларнинг умумий бойлигини 307 миллиард долларга баҳолаган, бу 2022 йилга нисбатан 92 миллиард долларга кўпдир. Бу кўрсаткич бўйича Москва Париж ва Нью-Йоркдан орқада қолган.

Москвалик миллиардерларнинг деярли учдан икки қисми бир йил ичида бойлигини кескин оширди, икки миллиардернинг капитали ўзгармади, иккитаси эса камайди, дея қайд этади Форбес. Москвадаги энг бой миллиардер Владимир Потанин бўлиб, журнал унинг бойлигини 23,7 миллиард долларга баҳолаган.

Энг бой миллиардерлар сони бўйича биринчи ўринда Нью-Йорк (101 миллиардер, умумий бойлиги 616,8 миллиард доллар), иккинчи ўринда Гонконг (70 миллиардер, умумий бойлиги 286,8 миллиард доллар), учинчи ўринда Пекин (68 миллиардер) жойлашган.

Шанхайда 65 миллиардер бор, уларнинг умумий бойлиги 181,9 миллиард долларга етади. Лондон кучли бешликни якунлаб берган. Буюк Британия пойтахтида жами бойлиги 294,9 миллиард долларга эгалик қиладиган 63 та магнат истиқомат қилади.