Атрофга назар

КЕГЕЙЛИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ ОЧИЛДИ


02.04.2022   821

Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилояти фаолларидан иборат делегация бир неча кундан буён Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида бўлиб турибди. Бу ерда вилоятимиз вакиллари тегишли режа асосида ижтимоий-иқтисодий йўналишларда тегишли лойиҳаларни амалга оширишмоқда.

«Andijonnoma.uz» сайти онлайн гуруҳининг Кегейлидан хабар беришича, туманда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги ахборот- кутубхона марказининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Жами 5 миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилган объект 150 ўринга мўлжалланган. Замонавий кўринишга эга мазкур бино 50 ўринли катта ҳамда 20 ўринли кичик ўқув заллари, электрон китоблар ўқишга мўлжалланган 10 дан ортиқ моноблокни ўз ичига олади. Шунингдек, book каfе, турли тадбирлар-лойиҳалар ўтказилиши учун 50 ўринли зал ҳам мавжуд.

Ҳозирда кутубхона 21 мингдан ортиқ жаҳон, турли фан адабиётлари билан бойитилди. Уларнинг 3 мингга яқини қорақалпоқ тилида бўлиб, ўқувчилар ўзларига керакли адабиётлардан қулай ва замонавий тарзда фойдаланишлари мумкин.