Андижонда

КЕКСАЛАРНИНГ ДУОСИ БИЛАН МАҲАЛЛАДА БУНЁДКОРЛИК БОШЛАНДИ


23.01.2022   296

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”нинг дастлабки кунларидан вилоятимиздаги барча жабҳаларда ишлар қизғин тус олди. Айниқса маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, муҳими аҳолининг даромадини ошириш борасидаги тадбирлар, ҳаётий лойиҳалар жамоатчилик эътиборини тортмоқда. 72 маҳаллада бошланган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга, юртимиз кўркига кўрк қўшиши шубҳасиз.

Избоскан туманидаги Дарёбўйи маҳалласида ҳам ечимини кутаётган талай муаммолар бор. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 658 та хонадондан иборат мазкур маҳаллада бўлиб, аҳоли билан мулоқот ўтказди. Жараёнда мутасаддилар иштирокида фуқароларнинг мурожаатларига ечим топилиб, ҳудуд инфратузилмасини янгилаш, бунёд этиш юзасидан режа тасдиқланди. Кексаларнинг дуоси билан маҳаллани ободонлаштириш, ички йўлларга бетон қопламаси ётқизиш, ёғоч электр таянчларни бетонлисига алмаштириш ҳамда тоза ичимлик сув тармоғи тортиш ишларига киришилди.

Юзма-юз мулоқотдан сўнг маҳаллага 15 кун давомида электр таянчлар ўрнатилиши, 558 та хонадонни суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш, мавжуд 7,8 км тоза ичимлик суви тармоғининг қолган 0,8 км қисмига ҳам қўшимча сув тармоғининг тортилиши белгилаб олинди.