Андижонда

КЕЙИНГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИКНИ ҲОЗИРДАНОҚ БОШЛАШ ЗАРУР


31.03.2022   406

“Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлимининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўлими томонидан туманда 69 607 дона уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. Газ жиҳозларининг 39 865 та газ жиҳозлари табиий газдан фойдаланувчи истеъмолчиларга тегишли бўлса, 29 742 дона газ плиталари суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳиссасига тўғри келмоқда.


Тумандаги истеъмолчиларда 36018 та 2 комфоркали, 4410 та 3 комфоркали ва 5293 та 4 комфоркалик газ плиталари мавжуд. Шунингдек, аҳоли 20 мингдан ортиқ иситиш печлари, 216 та иситиш қозонлари ва 2986 та ҳаммомлардаги титанлардан фойдаланмоқдалар.

“Хизмат кўрсатиш баробарида уларга газдан хавфси фойдаланиш бўйича ҳам тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз, - дейди “Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлимининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўлими Зайнобиддин Тўраев. Мана иссиқ кунлар бошланмоқда. Бу пайтларда кўпчилик истеъмолчилар бепарво бўлишади. Шунинг учун уларга айтадиганимиз, доимо ҳушёр бўлиш керак, кейинги мавсумга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаш зарур, мўриконларни тозалатиш, жиҳозларни техник кўрикдан ўтказиш керак...”

“Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими чилангарлари томонидан шу кунга қадар тўрт мингга яқин жиҳозларнинг техник кўриги ўтказилди. Шунингдек, аҳолига газдан хафвсиз фойдаланиш ва ис газидан эҳтиёт бўлиш ҳақида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати