Атрофга назар

Ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов – икки карра Олимпиада чемпиони бўлган илк ўзбек боксчиси!


09.08.2024   1613

Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича дастлабки медалини қўлга киритди.

-51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов финалда мезбонлар вакили Билол Беннамага қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки карра Олимпиада чемпионига айланди. Андижонлик боксчи Рио-2016да ҳам тенгсиз бўлганди.

Кун аввалида 45-ўринда турган Ўзбекистон делегацияси Париж-2024даги медалларини 5 тага (3 та олтин, 2 та бронза) етказиб, умумжамоа ҳисобида 18-поғонага кўтарилди.