Андижонда

“Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак” шиори остидаги навбатдаги семинар Жалақудуқ туманида ўтказилди


18.05.2026   14

Жойларда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисининг тегишли буйруғи билан газ таъминотидаги мурожаатлар билан ишлашни такомиллаштириш, тизим ходимларининг истеъмолчилар билан мулоқоти даврида этика ва муомала қоидаларига қатъий риоя этишларини таъминлаш мақсадида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда. Жалақудуқ туманида ҳам тегишли масъуллар ва газ таъминоти бўлими ходимлари иштирокида мазкур семинар бўлиб ўтди.

Унда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг кадрларни бошқариш бўлими бошлиғи Н.Абдиева, филиалнинг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлим бошлиғи А. Юнусов, шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Г.Маматхўжаева, назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Б.Тўхтасинов ҳамда тумангаз газ таъминоти бўлими раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда сўз олганлар томонидан истеъмолчилар билан мулоқотда этика қоидаларига риоя этиш, мурожаатларни ҳаққоний ва холислик билан ўрганиш, шунингдек, коррупция олдини олиш, шаффофликка амал қилиш борасида сўз юритилди.Бундан кейин “Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак” деган шиор ҳар бир туман, шаҳаргаз газ таъминоти бўлимининг бош қоидаси этиб белгиланиши алоҳида таъкидланди.

Ходим ва истеъмолчи мулоқоти, мурожаатларни холис ва кечиктирмай ўрганиш, ишда ҳалолликка риоя этиш, касбий этика ва хушмуомалаликка амал қилиш борасидаги ишлар доимий назоратда бўлиши айтиб ўтилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати