Андижонда

ҲАР БИР ҲУЖЖАТ ҚИММАТЛИ МАЪЛУМОТДИР


26.05.2022   602

Андижонда вилоят давлат архиви ҳамда вилоят суди ҳамкорлигида архив ишларига масъул ходимларнинг кўникма ва малакасини оширишга бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.


Семинарда идоравий архивларда сақлов бирлиги миқдори ва уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва расмийлаштириш, ҳужжатларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишлар хусусида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, суд идораларида архив ишларини юритиш тамойилларига, жумладан, мазкур соҳага доир муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя этиш муҳим ҳисобланади.

Семинарда иш юритишда тугалланган ва идоравий архивда сақланаётган ҳужжатлар ва йиғмажилдларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш, давлат архивлари сақловига топшириш учун ҳужжатлар ва йиғмажилдларни саралашни ташкил этиш ва амалга ошириш борасида ҳам фикр алмашилди. Шунингдек, сақлов муддати тугаган ҳужжатлар ва йиғмажилдлар билан боғлиқ жиҳатлар ҳам муҳокама марказида бўлди.