Андижонда

ҲАР БИР ҚУРИЛМАНИНГ ХИЗМАТИ УНГА ҚИЛИНАДИГАН ЭЪТИБОРГА БОҒЛИҚ


31.03.2023   161

“Ҳар бир қурилманинг хизмати унга қилинадиган эътиборга боғлиқ,-дея гап бошлади биз билан суҳбатда “Улуғнортумангаз” газ таъминоти бўлимининг чилангари Аҳмаджон Мирзараҳимов. – Шунинг учун кунлик режим-созлаш ишлари жараёнида режим ишлари шошилмасдан, пухта ва сифатли амалга оширилади.”

Бугун Улуғнор туманидаги 5 811 нафар табиий газ истеъмолчиларига 42 та юқори ва ўрта босимли газ тарқатиш пунктлари орқали табиий газ етказиб берилади. Истеъмолчиларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш учун учун эса белгиланган газ тақсимлаш қурилмаларининг ишлаш ҳолати назоратдан ўтказилади. Айни пайтда бу ишлар онлайн дастурлар орқали амалга оширилмоқда.

“Бугун тумандаги “Оқтом”, “Гулистон”, “Урганжи, “Файзаобод” ҳамда “Нуробод” маҳаллалар ўрамидаги13 газ тақсимлаш қурилмасида режим-созлаш ишларини олиб боришим керак. Мазкур ГТҚларнинг 10 таси юқори ва 3 таси ўрта босимли қурималардир. Барча газ тарқатиш қурилмаларининг кўрик ва созлаш ишлари тугагач, мавжуд 1703 нафар истеъмолчининг хонадонида бир меъёрда газ ёнади. Замон билан ҳамнафас яшашни ўрганиш зарур. Мана ҳозир ҳар бир ишларимиз онлайн дастури асосида олиб борилмоқда. Бунда режимдан олдин ва кейин қурилманинг ҳолати суратга олиниб, махссу дастурга жойланади. Бизни ишларимизда ҳам очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда”,-дея суҳбатни давом эттирди Аҳмаджон ака.

Режим ишлари мобайнида ундаги кириш-чиқиш босимлари, қанча сув устуни миқдорида табиий газ етказиб берилмоқда ва бошқа хусусиятлар кўрилади. Босим ростлашнинг энг асосий хусусиятларидан бири эса, тармоқнинг боши ва охиридаги хонадонда ҳам бир хилда газ ёнишига эришишдир.

“Узоқ йиллардан бери соҳада фаолият кўрсатаман. Барча 42 та ГТҚни беш қўлдай биламан десам, хато бўлмаса керак. Ростиям шу-да, 20 йил шу қурилмалар билан ишласангиз , ҳар бирининг хусусиятлари ёд бўлиб кетади. Ҳар йилги кўрик пайтида ҳар бир регулятору, зулфинлар , ҳатто гайкаларгача биласиз. Уларни мойлайсиз, тозалайсиз. Меҳнат қиласиз. Чарчайсиз. Лекин қўни-қўшни ёки қишлоқдошингизни уйида бир меъёрда газ ёнганини кўриб, меҳнатларингиз зое кетмаганини тушунасиз. Айниқса, қиш мавсумида иш кўпаяди. Лекин ҳар бир кунимиз учун шукр қилиб, халқ хизматидан чарчамаймиз” –дея суҳбатга якун ясади қаҳрамонимиз.

Биз ҳам ўз иш кунимизни оддий чилангар билан ўтганидан ўзимиз учун ҳам кўп нарса олдик. Шунингдек,оддий газ соҳаси ходимининг ҳам юрагидаги гапларга қулоқ тутиб, меҳнатлари самарасидан қувонаётганини гувоҳ бўлдик.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати